Швейцариянинг Цюрих шаҳрида 9 январь куни Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) талқини бўйича 2016 йилнинг энг яхшиларини аниқлаш маросими бўлиб ўтди.

Йилнинг энг яхши футболчиси ҳамда энг яхши мураббийига овоз бериш жараёнида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ва жамоа сардори Одил Аҳмедов иштирок этди.

Самвел Бабаян ўз овозларини қуйидагича тақсимлади:

Мураббийлар: 1. Клаудио Раньери (“Лестер”), 2. Диего Симеоне (“Атлетико”), 3. Зинедин Зидан (“Реал”).

Футболчилар: 1. Лионель Месси (“Барселона”, Аргентина), 2. Тони Кроос (“Реал”, Германия), 3. Антуан Гризманн (“Атлетико”, Франция).

Одил Аҳмедовнинг овозлари қуйидагича тақсимланди:

Мураббийлар: 1. Юрген Клопп (“Ливерпуль”), 2. Луис Энрике (“Барселона”), 3. Пеп Гвардиола (“Бавария”).

Футболчилар: 1. Лионель Месси (“Барселона”, Аргентина), 2. Криштиану Роналду (“Реал”, Португалия), 3. Антуан Гризманн (“Атлетико”, Франция).

2016 йилнинг энг яхши аёл футболчиси ва энг яхши аёл мураббийини аниқлашда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шерали Бобоқулов ва жамоа сардори Маҳлиё Сарикова иштирок этди.

Шерали Бобоқулов қуйидагиларга ўз овозини берди:

Футболчилар: 1. Женнифер Марозсан, 2. Карли Ллойд, 3. Кристен Цинклер.

Мураббийлар: 1. Сильвия Найд, 2. Пия Сандхейж, 3. Филипп Бергеру.

Маҳлиё Сарикова ўз овозларини қуйидагича тақсимлади:

Футболчилар: 1. Карли Ллойд, 2. Кристен Цинклер, 3. Женнифер Марозсан

Мураббийлар: 1. Сильвия Найд, 2. Пия Сандхейж, 3. Юлиан Эллис

Криштиану Роналду ФИФА талқини бўйича 2016 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. “Лестер” устози Клаудио Раньери энг яхши мураббий номига лойиқ бўлди.

АҚШ аёллар терма жамоаси ҳужумчиси Карли Ллойд энг яхши футболчи номига сазовор бўлди. Германия аёллар термаси бош мураббийи лавозимида ишлаган Сильвия Найд 2016 йилнинг энг яхши аёл мураббийи деб тан олинди.

Манба: the-uff.com

1 та фикр

  • oybeckxem 10 / 01 / 2017 Reply

    Babaku mayli uniku aniq lekin Odil ham chichvoribdi. CR7 Leodan kuchli o’ynadiku

Добавить комментарий