Мадриднинг “Реал” клуби ва Португалия терма жамоасис ҳужумчиси Криштиану Роналду 2017 йили Россияда бўлиб ўтадиган Конфедерациялар кубогида ғолиб чиқишни истайди.

“Португалия ўз тарихида илк бор Конфедерациялар кубоги учун кураш олиб боради, бу чиройли мусобақа бўлади”, — деди Роналду.

“Турган гапки, мусобақада ғолиб чиқиш — бизнинг орзуимиз. Бу қийин вазифа, мусобақада буюк жамоалар қатнашади, бироқ футболда имконсиз нарсанинг ўзи йўқ”, — деди футболчи.

Фикр билдириш