Аргентиналик афсонавий футболчи, ҳозирда мураббийлик фаолияти билан шуғулланаётган Диего Марадона Аргентина футбол ассоциацияси коррупция можаролари сабаб ФИФАдан четлатилиши мумкинлигини айтди.

“Агар Аргентинани ФИФАдан четлатиш керак бўлса, Инфантино бу ҳақда кўп бош қотириб ўтирмайди”, — деди Марадона.

“У менга даҳшатга солувчи маълумотларни қўлга киритгани ва Аргентина барибир ташкилотдан четлатиладиган бўлса, мамлакат терма жамоаси нима учун ФИФА байроғи остидаги мусобақаларда қатнаша олмаслигини изоҳлаб бера олишини айтиб ўтди”, — деди Марадона.

Добавить комментарий