“Лион” президенти Жан-Мишель Олас клуб ўз ҳужумчиси Александр Ляказетт бўйича жуда фойдали таклиф олганини маълум қилди.

“Ляказетт “Лион” учун жуда муҳим. Унинг қанчалик қадрли эканини бизга келаётган таклифлардан ҳам билса бўлади”, — деди клуб президенти.

“Ўтган йили “Вест Хэм” Александр учун 40 миллион таклиф қилган эди. Энди эса бизга 70 миллион таклиф қилишмоқда”, — деди Жан-Мишель Олас.

“Бироқ биз ҳатто шундай пул эвазига ҳам Ляказеттдан айрилмоқчи эмасмиз”, — дея қўшимча қилди “Лион” президенти.

Фикр билдириш