Европа клублар уюшмаси (ECA) футбол бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этувчи жамоалар сони оширилишини қоралаб чиқди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати ахборотида сўз боради.

“Мусобақанинг барча нуқтаи назарлар бўйича идеал ҳисобланган ҳозирги форматидан ўзгартиришнинг ҳеч бир ютуқли томонини кўраётганимиз йўқ. Бундай муҳим қарорнинг кучга киришига атиги 9 йил қолганида, мазкур янгилик фаолиятига дахл қиладиган барча манфаатдор томонлар иштирокисиз қабул қилиниши ҳам саволлар келтириб чиқаради”, — дейилади ташкилот баёнотида.

“Ушбу қарор спорт эмас, балки сиёсий сабабларга кўра ва сезиларли сиёсий босим остида қабул қилинганини тушунамиз. ECA бу ҳолатдан чуқур афсусда”, — дея қўшимча қилинган ташкилот баёнотида.

Добавить комментарий