Views:
0

Испания профессионал футбол лигаси (LFP) ФИФАнинг футбол бўйича жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини 48 тагача ошириш қароридан норози.

Marca нашри ахборотига кўра, LFP раҳбари Хавьер Тебас ФИФАнинг мазкур қарори устидан Брюссель ва Сьон судларига шикоят қилмоқчи.

Аввалроқ Тебас ФИФА мазкур қарорни қабул қилиш жараёнида миллий чемпионатларнинг манфаатларини ҳисобга олмаганини айтиб ўтган эди.

1 та фикр

Добавить комментарий