Исландия Хитойнинг Наньчин шаҳрида ташкил этилган ўртоқлик учрашувида Хитой терма жамоасини мағлубиятга учратди.

Исландияга ғалаба келтирган голлар Кьяртан Финнбогасон ва Аарон Сугурдарсон ҳисобига ёзилди.

Маълумот учун, мазкур ўртоқлик учрашуви илк бор ташкил этилган Хитой Кубоги доирасида ўтказилди.

Мусобақада Хитой ва Исландиядан ташқари, Чили ва Хорватия термалари ҳам иштирок этмоқда. Чили ва Хорватия ўртасидаги ўйин 11 январь куни ўтказилади.

Исландия мусобақа финалида Чили/Хорватия жуфтлиги ғолибига қарши тўп суради, Хитой эса худди шу жуфтлик омадсизи билан 3-ўрин учун ўйнайди.

Хитой Кубоги 2017
10 январь, сешанба

Хитой — Исландия 0:2 (0:0)
Голлар: Финнбогасон (64), Сугурдарсон (88).

Добавить комментарий