“Бунёдкор” БАА йиғини доирасида Африка Миллатлар Кубогига тайёргарлик кўраётган Гана миллий терма жамоасига қарши тўп сурди.

Ўйин 2:0 ҳисобида Гана терма жамоаси фойдасига ҳал бўлди. Ўйинда африкаликларга ғалаба келтирган голлар иккинчи таймда Гьян ва Франк Ачеампонг томонидан урилган.

Аввалроқ Сергей Лушан шогирдлари БААдаги дастлабки ўртоқлик ўйинини маҳаллий “Аш-Шаъб” жамоасига қарши ўтказиб, Вадим Чемиртан ва Шаҳзодбек Нурматов голлари эвазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Ўртоқлик учрашуви
10 январь, сешанба

Гана м.т.ж. — “Бунёдкор” (Ўзбекистон) 2:0 (0:0)
Голлар:
Гьян 65, Франк Ачеампонг 75

Гана: Дауда (Раззоқ), Аффул (Йиадом 46), Баба (Тетте 82), Бойе (Гйима), Менса (Амарти), Вакасо (Офори), Атсу (Аскуа 76), Баду (Парти), Жордан Айю (Гьян), Тектепей (Ассифуа76), Андре Айю (Франк Ачеампонг).

“Бунёдкор”: М.Зуҳуров, Д.Аҳмадалиев, А.Игнатович, И.Қобилов, А.Комилов, М.Душан, Д.Ҳамдамов, О.Шукуров, Э.Шомуродов, Ж.Эсонқулов, В.Чемиртан.

Добавить комментарий