“Пахтакор” хорватиялик ҳимоячи Юрица Булятни таркибига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

31 ёшли ҳимоячи “шерлар” билан йил охиригача мўлжалланган шартномага имзо чекди. У 2016 йили Олий Лигада “Бунёдкор” шарафини ҳимоя қилганди.

Булят фаолияти мобайнида Хорватиянинг “Задар” ва “Хайдук”, Исроилнинг “Маккаби”, Германиянинг “Энерги” ва Украинанинг “Металлист” жамоаларида тўп тепган.

2012 йилги Европа чемпионати финал босқичида Хорватия терма жамоаси билан иштирок этган.

“Хорватиялик ҳимоячининг клубимиздаги фаолияти омадли чиқиши ва у “Пахтакор” билан совринларга эга чиқишига умид қиламиз”, — дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Фикр билдириш