“Наполи” ҳужумчиси Маноло Габбьядини қишки тарнсфер вақтида Неаполь клубини тарк этади, дея хабар бермоқда футболчининг агенти Сильвио Пальяри.

“Манолонинг қарори кетиш. Келаси ҳафтада ҳаммаси аниқ бўлиши керак. Катта эҳтимоллари билан у бундеслигага ёки Англия премьер-лигасига йўл олади. Умуман олганда Маноло икки чемпионатга ҳам мос тушади: у кучли ва юксак техникали футболчи”, – дейди Пальяри.

Футболчига “Вест Бромвич” ва “Саутҳэмптон” билан бир қаторда “Вольфсбург” ҳам даъвогар бўлиб турибди. Фақат немис клуби форвардни ижарагао лмоқчи. “Наполи” эса футболчи учун 20 миллион евро олмоқчи.

Фикр билдириш