Views:
0

 

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси БАА йиғини доирасидаги иккинчи назорат учрашувини ўтказди.

Жамоанинг спарринг рақиби нафақат Африкада, балки жаҳонда ҳам ўз ўрнига эга бўлган Гана миллий терма жамоаси бўлди, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳар иккала жамоа аъзолари голли вазиятлар содир этган бўлсалар-да, ҳисобни очиш ҳеч бир футболчига насиб этмади. Бироқ иккинчи бўлимда тажриба ўз сўзини айтиб, Гана терма жамоаси дарвозамизга иккита тўп киритишни уддалади. 67-дақиқада Гана сардори Асамоа Гьян ҳисобни очган бўлса, орадан кўп ўтмай “Андерлехт” вакили Френк Ачеампонг орадаги фарқни иккитага оширди.

“Бунёдкор” устози Сергей Лушчан кучли рақибга қарши қўл остидаги деярли барча футболчини майдонга тушириб, ёшларга ўзларини кўрсатиш учун имкон берди.

Умуман олганда, Гана миллий терма жамоаси билан ўтказилган ўртоқлик учрашуви “қалдирғочлар” учун ҳар томонлама фойдали бўлди.

Ўртоқлик учрашуви

“Бунёдкор” – Гана 0:2 (0:0)

Голлар: Асамоа Гьян 67, Френк Ачеампонг 75

“Бунёдкор”: Муроджон Зуҳуров, Дилшодбек Аҳмадалиев, Александар Игнатович, Исломжон Қобилов, Акрамжон Комилов, Душан Мичич, Достонбек Ҳамдамов, Отабек Шукуров, Элдор Шомуродов, Жавоҳир Эсонқулов, Вадим Чемиртан

Захирадан майдонга тушганлар: Павел Бугало, Хуршид Ғиёсов, Рустамжон Ашурматов, Жовлон Иброҳимов, Шаҳзодбек Нурматов, Миржамол Қосимов, Нурилло Тўхтасинов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Миржаҳон Мираҳмадов

Гана: Дауда, Аффул, Баба, Бойе, Менса, Вакасо, Атсу, Баду, Жордан Айю, Текпетей, Андре Айю.

Захирадан тушганлар: Разак, Йиадом, Офори, Партей, Гйима, Амарти, Гьян, Ачеампонг, Африйе, Ассуфиа, Тетте

 

Добавить комментарий