Мюнхеннинг “Бавария” раҳбарияти баъзи собиқ футболчилар билан ҳамкорлик қилишга қарор қилди. Булар Биксант Лизаразю, Хасан Салимхамиджич ҳамда Жоване Элбердир. Юқоридагилар эндиликда “Бавария”нинг элчилари хисобланиб клуб номидан иш юритади.
“Бу футболчилар клубимиз ишқибозларининг севимли ўйинчилари. Улар жамоамиз таркибида ўйнаб Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлишган, уларни бутун дунйода яхши танишади ва қадрлашади”.

Фикр билдириш