“Рома” ҳимоячиси Костас Маноласнинг агенти Жон Эвангелопулос унинг мижозига “Арсенал” қизиқиш билдирганини гапириб берди.

“Ёзда “Рома” “Арсенал”нинг 40 миллион еврога яқин таклифини рад этганди.

Бу клуб Костас билан илгари ҳам қизиққанди. Аммо “Рома”нинг талаби “Арсенал”га маъқул келмади.

Маноласда янада юқори савияда ўйнаш имкони бор. Айтмоқчи бўлганим шуки, у Хитой чемпионатига йўл олмайди.

Европа футболи пулдан ҳам муҳим бўлган нарсалар – обрў ва қадрни беради”, – дея агентдан иқтибос келтиради Football Italia нашри Sport MS ‘га таяниб.

Фикр билдириш