«Динамо» жамоасини янги мавсумда ўзгача тарзда қўллаб-қувватлашни мақсад қилган клуб мухлислари 8 январь куни йиғилиш ўтказишди.

50 нафардан ортиқ футбол мухлислари йиғилган тадбирда «Динамо» жамоасини янги мавсумда қизғин қўллаб-қувватлаш, Самарқанддаги уй учрашувларида бўлгани каби, сафардаги ўйинларда ҳам жамоанинг «12-ўйинчиси» сифатида юксак мухлислик маданиятига риоя қилиб, клубга доимо ҳамнафас бўлиш келишиб олинди.

«Ўтган мавсумда жамоамиз Биринчи Лигада тўп сурган бўлсада, биз мухлислар «Динамо» хоҳ уйда, хоҳ сафарда ўйнасин бирга бўлишга интилдик. Янги мавсумда ҳам севимли жамоамиз «Динамо»ни ўзгача тарзда қўллаб-қувватлашни режалаштирганмиз. Стадионда самарқандча меҳмоннавозлик билан мухлислик маданиятини оширишни мақсад қилганмиз» – дейди фаол мухлислардан бири Шавкат Бурҳонов.

“Динамо” матбуот хизмати

Фикр билдириш