“Барселона” бош мураббийи Луис Энрике ФИФАнинг энг яхшиларни тақдирлаш маросимида Криштиану Роналдунинг соврин қабул қилиб олгандан сўнг айтган сўзларига ўз муносабатини билдирди.

“Афсуски, сўнгги вақтларда телевизор кўрмаяпман. Умуман менга айтиб беришаётган спектаклларни кўришга вақтим йўқ”, – дейди Энрике.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду дунёнинг энг яхши футболчисига бериладиган совринни қабул қилиб олгач, минбарда бу совринга лойиқ экани ва “Барселона” футболчиларининг тадбирга келмаганидан ҳайратда эканини айтган.

Фикр билдириш