“Манчестер Юнайтед” яримҳимоячиси, хозирда ижарада “Сандерленд”да тўп сураётган Аднан Янузай фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин. У билан “Лион” клуби қизиқмоқда.
Французлар клуби футболчининг тўлиқ трансферини кўриб чиқишмоқда. Янузай “Сандерленд”да мавсум охирига қадар ўйнашга мажбур эмас, шунинг учун “МЮ” уни истаган пайти қайтариб олиши мумкин.
21 ёшли футболчининг “МЮ” билан шартномаси 2018 йил ёзига қадар имзоланган. Янузай ҳозирда 7 миллон еврога баҳоланмоқда.

Фикр билдириш