“Монако” клуби яримҳимоячиси Жоау Моутиньо фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, 30 ёшли футболчини “Рома” ижарага олмоқчи.

Айни пайтда Моутиньо йилига 4 миллион евро маош олмоқда ва бу римликларга қимматлик қилиши мумкин.

Футболчи билан “Интер” ҳам қизиқмоқда ва унинг трансферига яримҳимоячи Фелипе Мелони қўшиб беришни истамоқда.

Добавить комментарий