“Ривер Плейт” ҳужумчиси Себастьян Дрьюсси фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

“Тоттенҳэм” Аргентинанинг энг иқтидорли футболчилари қаторида тилга олинаётган 20 ёшли форварднинг тарсфери юзасидан музокаралар ўтказишга тайёр.

Лондон клубининг бош мураббийи Маурисио Почеттино Дрьюссини қўлга киритиш учун ўз ватанидаги алоқаларини ишга солмоқчи.

Хабарларда айтилишича, “Ривер Плейт” ҳужумчини 10 миллионга сотиш ниятида.

ОАВ берган хабарларга қараганда, 20 ёшли форвард билан “Милан” ва “Спартак” ҳам қизиқмоқда.

Ҳужумчи Буэнос-Айрес клуби учун жорий мавсумда чемпионатнинг 14 ўйинида қатнашиб, 10 бор гол урди.

Добавить комментарий