Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси, “Олтин тўп – 1991” соҳиби Жан-Пьер Папен “Осер” клубини бошқариши мумкин.

L’Equipe хабар беришича, 53 ёшли Папен хитойлик инвесторлардан бош мураббий бўлиш билан бирга, спорт директори лавозимини ҳам эгаллаш ҳақида таклиф олган.

Папеннинг олдига “Осер”ни қуйи лигага тушиб кетишдан сақлаб қолиш вазифаси қўйилади. Айни пайтда жамоа Франция 2 лигасида 19-ўринни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Папен олдин “Страсбур”, “Ланс” ва “Шатору” клубларида бош мураббий бўлиб ишлаган.

Фикр билдириш