Views:
0

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ҳужумчиси Дуайт Йорк сўнгги пайтларда клубда содир бўлган ўзгаришлардан ҳайратга тушганини гапириб берди.

“Кеча мен узоқ танаффусдан кейин клуб базасига келдим” – деб изоҳлайди Дуайт Йорк, – “Сўнгги олти ойда клуб муҳитида содир бўлган ўзгаришлар мени ҳайрон қолдирди. Клуб ичкарисидаги турли инсонлар билан гаплашарн экансан, уларнинг янаям қувноқ ва ўзига нисбатан ишончли бўлиб қолганликларини пайқайсан. Ўзгаришлар даҳшат. “бу ўша олти ой олдинга “Манчестер Юнайтед”ми, деб ўзимга ўзим савол беришга мажбур бўлдим.

“Футболчилар машғулотлардан завқ олмоқдалар ва сабрсизлик билан кейинги кунни кутмоқдалар. Ҳамма ўз ишига шунғиган, гўёки, яқин вақт ичида бу ерда ўзига хос бир воқеа содир бўладигандек”

Добавить комментарий