Sky Sports АПЛ жамоаларининг ушбу мавсумда дарвоза тўсини ёки устунини неча маротаба “нишонга олишганини” ҳисоблаб чиқибди.

“Манчестер Юнайтед” клуби бу борада яққол етакчи – ушбу жамоа аъзолари жами 19 маротаба мана шундай зарбалар ижро этишган.

“Манчестер Сити” ҳисобида эса 17 та, “Тоттенҳэм” ҳисобида 14 та “тўсин бор”.

Энг кам, атиги бир маротаба дарвоза устуни “Сандерленд” рақиблари жонига оро кирган.

Футболчилар ичида эса, Пол Погба ва Кевин Брюйне етакчи, ушбу футболчилар амалга оширган еттидан зарба “штанга”га теккан.

Фикр билдириш