Daily Star нашри “Арсенал” етакчилари Алексис Санчес ва Месут Ўзилнинг шу йилнинг ёзидаёқ жамоани тарк этиши мумкинлигини ёзмоқда.

Манбанинг айтишича, бу футболчилар клуб билан янги шартнома тузишни исташмаяпти, амалдаги шартномалар эса, 2018 йилнинг ёзида ниҳоясига етади.

Арсен Венгер Санчес ва Ўзил янги шартнома тузишмаса ҳам, 2018 йилгача қолишлари ҳақида айтган бўлса-да, клуб футболчиларни текин қўйвормаслик учун, ёзда сотиб юборишлари мумкин экан.

Куни кеча, Месут Ўзил  “Арсенал”да қолишни исташини, аммо бунинг учун Арсен Венгернинг клубдаги келажаги ҳақида аниқ билиши кераклигини айтганди.

Фикр билдириш