Views:
0

Черногориялик етакчи футболчилардан бири саналган Стеван Йоветич “Интер”дан “Севилья”га ўтди.

“Бу кучли мураббий — Хорхе Сампаоли фаолият олиб бораётган буюк клуб. Англияга кўчиб ўтганимдан сўнг, жароҳатлар қуршовида қолиб, барқарор ўйин кўрсата олмадим”, — деди футболчи.

“Интер”даги дастлабки ярим йил ёмон чиқмади, бироқ кейинроқ майдонга тушиш имконим камайиб кетди. “Севилья”да ўзимнинг аввалги формамни тиклаб оламан, деб ўйлайман”, — деди ҳужумчи.

“Чемпионлар Лигасида имкон қадар узоқроққа етиб бориш ва Ла Лиганинг камида энг яхши тўрт жамоаси қаторидан ўрин олиш учун қўлимиздан келган ҳаммасини қиламиз”, — дея қўшимча қилди черногориялик футболчи.

Добавить комментарий