Views:
1

Мадриднинг “Атлетико” клуби “Арсенал” ҳужумчиси Алексис Санчесни сотиб олишги қизиқиш билдирмоқда.

Чили терма жамоасининг 28 ёшли футболчиси Мадрид клубининг энг асосий трансфер мақсадига айланган.

“Атлетико” бундан аввал ҳам Санчесни сотиб олишга уринган, бироқ футболчи “Арсенал”га ўтишни маъқул топган эди.

Мадридликлар ёзда музокараларни қайта бошламоқчи.

Лондонликлар билан шартномаси 2018 йил ёзига қадар амалда бўлган Санчес Антуан Гризманнга ўринбосар сифатида кўрилмоқда.

АПЛнинг жорий мавсумида Санчес 20 учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 8 та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Добавить комментарий