Жаҳондаги энг кекса профессионал футболчи ҳисобланган Кадзуйоси Миура “Йокогама” учун тўп суришда давом этади.

49 ёшли ярим ҳимоячи клуб билан шартномасини яна бир йилга узайтирди ва энди Япониянинг 2-дивизионида тўп суради.

Шундай қилиб, Миура профессионал футболчилик фаолиятидаги 32-мавсумни бошламоқда.

Миура 26-февраль куни 50 ёшга тўлади.

У профессионал футболчилик фаолиятини 1986 йили Бразилиянинг “Сантос” клубида бошлаган.

Миура Италия А сериясида тўп сурган биринчи япониялик ҳисобланади — 1994 йили у ижара асосида “Женоа”да ўйнаган.

Миура 2005 йилдан бери “Йокогама”да ўйнаб келмоқда. У Япония терма жамоаси сафида 89 ўйинда 55 та гол урган.

Добавить комментарий