Views:
0

“Эвертон” клуби “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Морган Шнайдерлиннинг трансферини расмийлаштиришга яқин турибди.

Франциялик 27 ёшли футболчи “Эвертон”нинг Финч Фармдаги базасига келган ва тиббий кўрикдан ўтмоқда.

Келишув ҳақида 11 январнинг ўзида эълон қилиниши мумкин.

Аввалроқ “МЮ” Шнайдерлинни 22 миллион фунтга сотишга рози бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Бонуслар билан бирга, мазкур сумма 24 миллион фунтгача ошиши мумкин.

Добавить комментарий