“Асколи”нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Риккардо Орсолини “Ювентус”га ўтишга яқин турибди.

Клублар 19 ёшли ярим ҳимоячининг трансфери шартларини келишиб олган.

“Ювентус” Орсолини учун 4,5 миллион евро тўлайди ва қўшимча равишда яна бир-икки футболчини “Асколи”га беради.

Бунда гап, тахминларга кўра, Эльвис Кабаши ва яна бир ёш футболчи ҳақида бораётган бўлиши мумкин.

Маълумот учун, Орсолини Италия Б сериясининг жорий мавсумида ҳозиргача 21 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урган ва 2 та голга ассистентлик қилган.

Фикр билдириш