“Аякс” ярим ҳимоячиси Анвар ал-Ғозий фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

“Лацио” 21 ёшли голландни 9 миллион еврога сотиб олиш шарти билан ижарага олишга тайёр.

Аввалроқ футболчига “Милан” ва “ Рома” қизиққан эди, бироқ ҳозир айнан “Лацио” асосий даъвогар саналмоқда.

Жорий мавсумда ал-Ғозий Голландия чемпионатида 4 та гол урди, бироқ мураббий билан низолашиб, ҳозир “Аякс” ёшлар жамоасида ўйнаяпти.

Фикр билдириш