“Милан” ҳужумчиси Луис Адрианонинг агенти Гилмар Велознинг маълум қилишича, футболчининг Москва “Спартак”ига ўтиши яқин вақт ичида ҳал бўлади.

“Ҳаммаси яқинларда ҳал бўлади. 11 январь куни ҳужумчи тиббий кўрикдан ўтади, шундан сўнг у клуб раҳбарияти билан учрашади”, — деди агент.

“Катта эҳтимол билан, керакли барча ҳужжатларга эртаси куни имзо қўйилади”, — дея қўшимча қилди агент.

Добавить комментарий