Бельгиянинг “Стандард” клуби ҳужумчиси Исҳоқ Билфозил фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

Хабар беришларича, “Эвертон” бельгияликлар билан футболчининг трансферини 10 миллион еврога келишган.

Бундан ташқари, клублар ўртасидаги келишувда 2 миллион евролик бонус ҳақида сўз боради.

Хабар беришларича, футболчи 12 январь куни Льеж клуби қароргоҳини тарк этиб, Англияга жўнаб кетади.

Билфозил бунгача “Интер”, “Лион” клубларида ўйнаган, “Стандард”да 2016 йил ёзидан бери ўйнаётган эди.

Фикр билдириш