Views:
0

Бельгиянинг “Гент” клуби бош мураббийи Хейн Ванхазебрук Хитойнинг “Янбянь Фуде” жамоасига қарши ўйиндан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

Маълумот учун, икки жамоа ўртасидаги ўйин хитойликларнинг 0:11 ҳисобидаги мағлубияти билан якунига етди.

“Хитой лигасининг савияси мен тахмин қилганимдан анча паст бўлиб чиқди. Қаранг: бизга Хитойнинг икки жамоаси ўйин ўтказиш таклифи билан чиққан эди — улардан бири олий, бири иккинчи лигадан эди. Биз олий дивизион вакилини танлаганимиздан хурсандман. Уларнинг савияси Бельгия 3-дивизионидаги жамоаларникидек”, — деди мураббий.

“Эътиборли томони, бу бизнинг таътилдан кейинги энг биринчи ўйинимиз эди. Хитой клуби футболчиларининг тезлиги жуда паст эди, чизиқлар орасидаги узилишлар эса жуда катта эди”, — деди “Гент” устози.

“Хитойликлар Витцель ва бошқа юлдузларни сотиб олиш билан футбол савиясини кўтара олмайди. Ўйин савиясини ошириш учун бошқа шарт-шароит керак. Ҳар бир жамоадаги бир-икки юлдуз билан лигадаги ўйин савиясини ошириб бўлмайди”, — деди Ванхазебрук.

Қайд этиш жоиз, “Янбянь” Хитой чемпионатидаги легионери йўқ камёб жамоалардан бири.

Добавить комментарий