“Насьонал” президенти Хосе Луис Родригес “Барселона” клуби ва Бразилия термаси собиқ футболчиси Рональдиньо клубда ўйнашга қизиқаётгани ҳақидаги хабарларни тасдиқлади.

“Роналдиньонинг клубимизга келиши — бу тушдек гап. Биз бу воқеа юз бериши учун қўлимиздан келганини қиламиз. У жаҳон юлдузи. Агар шундай футболчи Уругвай чемпионатида ўйнаса, бу ҳақиқий портлаш бўлади”, — деди клуб президенти.

“Шунга қарамай, бу шунчаки келиб, футбол ўйнаш деган масала эмас. Футболчи қаерда яшайди, қаер унинг учун қулай ва, албатта, бу мақсадларнинг бари қандай молиялаштирилади, деган масалалар ҳам бор”, — деди Хосе Луис Родригес.

Фикр билдириш