Испания ҳакамлар қўмитаси президенит Викториано Санчес Арминио “Барселона” ҳимоячиси Жерар Пикенинг устидан Испания футбол федерациясига шикоят қилди.

Арминио мазкур қарорни “Барселона” футболчиси “Атлетик” (1:2) ва “Вильярреал” (1:1) клубларига қарши ўйинлардан сўнг ҳакамлар шаънига билдирган фикрларидан сўнг қабул қилган.

Ҳар иккала шикоят Испания футбол федерацияси томонидан кўриб чиқилиши кутилмоқда ва иш бир ойга чўзилиши мумкин.

“Атлетик”га қарши ўйинда Пике рақиб дарвозасига Неймарга ишлатилган қўполлик учун пенальти берилмаганидан норози бўлган эди. “Вильярреал”га қарши ўйиндан сўнг бўлса у ҳакамлар “Барселона”га жарима зарбаларини бажаришга бермай, унинг ҳақлигини исботлаётганини айтиб ўтган эди.

Фикр билдириш