“Фенербахче” матбуот хизмати жамоа ҳимоячиси Симон Кьер “Челси”га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни рад этиб чиқди.

“Сўнгги вақтларда баъзи ОАВларда “Челси” Кьернинг трансфери юзасидан таклиф билан чиққани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Клубимиз Кьер бўйича ҳеч қандай таклиф олгани йўқ. Шундай қилиб, бу каби маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди”, — дейилади клуб баёнотида.

Аввалроқ “Челси” турк клубининг 27 ёшли даниялик ҳимоячиси учун 18 миллион евро таклиф қилаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Добавить комментарий