“Боруссия Дортмунд” ярим ҳимоячиси Пьер-Эмерик Обамеянг, катта эҳтимол билан “Реал Мадрид”га ўтмайди.

Мадрид клуби ёзда, трансфер тақиқи бекор қилинганидан сўнг, Габон термасининг 27 ёшли сардорини сотиб олишга ҳаракат қилиши ҳақида хабар берилган эди.

Бироқ клуб бош мураббийи Зайниддин Зидан Обамеянгни сотиб олишга тақиқ қўйди.

Хабар беришларича, габонлик ҳужумчи Зиданнинг ўйин услубига мос келмайди — франциялик мураббий қанотларда Роналду ва Бэйлга ишонгани ҳолда, марказда классик ҳужумчига ишонч билдирмоқчи.

Энди Обамеянг учун энг асосий даъвогар “ПСЖ” ҳисобланади. Футболчига, шунингдек, “Ман Сити” ҳам қизиқмоқда.

Добавить комментарий