Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган Тошкентнинг “Пахтакор” клуби Қибрайда “Қўқон-1912” билан назорат учрашувида майдонга тушди.

Мавсумга тайёргарлик жараёнини давом эттираётган жамоамиз биринчи назорат баҳсини “Қўқон-1912” билан ўтказди. Беллашувда дастлаб меҳмонлар Кимсановнинг голи эвазига олдинга чиқишди. Биринчи бўлим охири ва иккинчи бўлим бошида Сергеев икки тўп киритиб, “Пахтакор”га ғалаба келтирди.

Навбатдаги назорат учрашуви 14 январь куни “Обод”га қарши бўлиб ўтади.

“Пахтакор” – “Қўқон-1912” – 2:1 (1:1)

“Пахтакор”: Лобанов, Андреев, Маслач, Исматуллаев, Ҳошимов, А.Аҳмедов, Соҳибов, Машарипов, Искандеров, Каримов, Сергеев.

Захирадан тушганлар: Эргашев, Алижонов, Г.Аҳмедов, Ораховац, Авилов, Ўрунов, Нуруллаев, Давлатжонов, Яхшибоев, Толипов, Ҳакимов, Маҳмудҳожиев, Иброҳимов.

“Қўқон-1912”: Ашуров, Кимсанов, Холмуродов, Холматов, Рустамов, Маматхўжаев, Акрамов, Ҳамидов, Мамажонов, Бердиев, Отақўзиев.

Захирадан тушганлар: Рибкин, Маликжонов, Охунжонов, Ҳасанов, Сидоров, Зокиржонов, Абдуллаев.

Голлар: Сергеев 43, 50 – Кимсанов 28.

Четлатиш: Кимсанов, 45.

http://pakhtakor.uz/news/cnews/362

Добавить комментарий