Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси БАА йиғини доирасидаги учинчи назорат учрашувини ўтказди.

Бу сафарги спарринг рақибимиз Хитой супер лигасининг “Хенан Жианье” клуби бўлди.

Кеча Гана миллий терма жамоасига қарши кечган учрашувни асосий таркибда бошлаган барча футболчилар хитойликларга қарши захирада қолдирилди. Сергей Лушчан Хитой клубига қарии дастлабки дақиқалардан “қалдирғочлар”да мавжуд бўлган таркибдаги энг ёш футболчиларга имкон берди. Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилгани йўқ – 0:0. Иккинчи бўлим стартида Шаҳзодбек Нурматов ҳисобни очишга эришди. Бироқ учрашув охирларида “Хенан Жианье” вакиллари дарвозамизни ишғол қилишиб, мағлубиятдан қутилиб қолишди.

Шу тариқа, “Бунёдкор” БАА йиғини доирасидаги учинчи назорат учрашувида дуранг қайд этди. Бунгача амирликларнинг “Ал-Шааб” клуби 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратилган ва Гана миллий терма жамоасига 0:2 ҳисобида имконият бой берилганди.

“Бунёдкор”нинг навбатдаги рақиби 13 январь куни Саудия Арабистони чемпионатининг “Ал-Файсалий” клуби бўлади.

Ўртоқлик учрашуви
“ХЕНАН ЖИАНЬЕ” – “БУНЁДКОР” 1:1 (0:0
Гол: Шаҳзодбек Нурматов 51
“Бунёдкор”: Дилшод Ҳамроев, Рустамжон Ашурматов, Хуршид Ғиёсов, Исломжон Қобилов, Шоҳрух Гадоев, Жовлон Иброҳимов, Миржамол Қосимов, Нурилло Тўхтасинов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Шаҳзодбек Нурматов, Миржаҳон Мираҳмадов
Захира: Муроджон Зуҳуров, Дилшодбек Аҳмадалиев, Акрамжон Комилов, Жавоҳир Эсонқулов, Душан Мичич, Достонбек Ҳамдамов, Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров, Вадим Чемиртан, Нодирхон Камолов
2017 йил, 11 январь. “Жебел Али” стадиони

http://www.fcbunyodkor.com/news/sections/club/11436

Добавить комментарий