“Барселона” бош мураббийи Луис Энрике Испания кубоги чорак финалининг жавоб учрашувида “Атлетик” устидан қозонилган ғалабадан сўнг (3:1) фикрлари билан ўртоқлашди

“Жамоамдан мамнунман. Охирги ўйинлардаги каби жамоа яхши ҳимояланди ва ҳужум қилди. Бундай ўйинларда хатоларга йўл қўйиш керак эмас, биз ўйинни тўлиқ назорат қилдик. “Атлетик” ўзининг ягона вазиятидан фойдаланди. Биз хотиржамликни сақлаган ҳолда кўплаб имкониятлар яратдик. Бугун жамоа жуда ҳам тартибли ўйнади.

Месси ҳар доимгидай ўйин тақдирини ҳал қилди. У “Барселона”да узоқ вақт қолади деб умид қиламан. Ундан яхшиси йўқ. Гап фақат голда эмас, ўйинни ўқий олишида, тўғри қарор қабул қилишда ва жамоадошларига ёрдам беришида.

Ҳар икки ўйин томошабоп бўлди. Менга Кубок ёқади, аммо босқичлар бир ўйиндан иборат бўлса, янада томошабоп бўлар эди”, – дейди Энрике.

Добавить комментарий