“Ювентус” бош мураббийи Массимилиано Аллегри Италия кубоги 1/8 финалида “Аталанта” устидан қозонилган ғалабадан сўнг (3:2) фикрларини билдирди.

“Ҳар икки жамоа яхши ўйнади. Афсуски, биз ўйинни ташлаб қўйдик ва учинчи голни ўтказиб юборишимиз мумкин эди. Агар шундай бўлганида, кейинги босқичга ўтишимиз қийинлашарди.

Бу ўйин биз учун сабоқ бўлди. Финал ҳуштаги чалингунча ўйнаш керак, биз хатолар устида ишлаймиз. Рақибимизнинг ҳисситётларини тушунаман. Бугун кўп таваккал қилдик.

Пьяца 15 дақиқа ўйнади, кейин унинг қандай шуғулланишини кўрамиз. У 100 кун бўлмади ва бугун Италияда ўйнаш қийинлигини тушунди.

Айни пайтда бизда Эвра бор ва бошқа кимнидир сотиб олмаймиз”, – дейди Аллегри.

Добавить комментарий