Views:
0

“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси жарима зарбасини голга айлантириш бўйича каталонияликларнинг собиқ футболчиси Рональд Куманга тенглашиб олди.

Испания кубоги 1/8 финалида “Атлетик”га қарши жавоб учрашувининг 78-дақиқасида Месси жаримадан гол урди.

Бу аргентиналик футболчининг жаримадан киритган 26-тўпи бўлди, Куман ҳисобида ҳам шунча гол бор. Бу клуб тарихида энг яхши натижа. Голландиялик мутахассис бу натижа билан аргентиналикни табриклади.

“Менинг табрикларим, Лео! Янги рекорд учун битта гол қолди”, – деб ёзади “Эвертон” мураббийи твиттерга.

Добавить комментарий