“Барселона” ҳужумчиси Луис Суарес клуб раҳбариятига Лионель Месси билан шартномани узайтиришни маслаҳат берди. Уругвайлик футболчи бу маслаҳатини каталонияликлар клубининг ижрочи директори Оскар Грау номига билдирди. Аввалроқ, Оскар Грау аргентиналик футболчи борасида шошма-шошарлик қилмасдан битим тузиб олиш кераклигини айтган эди.
“Месси билан шартномани узайтириш керак. Бошқа нарсани ўйламасдан. Гап дунёнинг энг яхши футболчиси ҳақида кетмоқда”,-деди Суарес.

Добавить комментарий