Туриннинг “Ювентус” бош мураббийи Массимилиано Аллегри “Шальке-04” ҳимоячиси Зеад Колашинацга қизиқиш билдирмоқда дея хабар беради Goal.
Буни клуб бош директори Жузеппе Маротта ҳам тасдиқлади: “Колашинац-трансфер бозоридан харид қилишимиз мумкин бўлган вариантлардан бири. Ушбу футболчининг “Шальке-04” билан шартномаси июнда ўз ниҳоясига етади”.
Германия чемпионати 16 тур натижаларига кўра Колашинац 12 учрашувда майдонга тушиб иккита голга муаллифлик қилди.

Фикр билдириш