Туриннинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Пауло Дибала Мадриднинг “Реал” жамоаси томонидан қизиқиш борлиги юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ҳеч ким мен билан бошқа клублардан келиб тушган таклифлар борасида суҳбатлашмаган.

Мен Дель Пьеронинг фаолиятини такрорлашни истардим. “Ювентус”да бахтлиман ва тез орада агентим янги шартнома борасида музокараларни бошлайди.

Фақат “Ювентус” ҳақида ўйлаяпман. Фақат шу клуб мен учун муҳим”, – деди Дибала.

Добавить комментарий