“Барселона” клуби бош мураббийи Луис Энрике ўз футболчиларининг ФИФАнинг Цюрихдаги йил лауреатларини тақдирлаш маросимига бормаслик ҳақидаги қарорини қўллаб-қувватлашини билдирди.

“Тадбирда иштирок этиш ёки этмаслик ҳар кимнинг шахсий танлови. Мураббий сифатида эса, уларнинг бу қарорини қўллайман. Мен уларни ҳар қандай вазиятда қўллайман, аммо, ушбу ҳолатда мен уларнинг қарори юз фоиз тўғри, деб ҳисоблайман.”

Таъкидлаш лозим, “Барселона” футболчилари Цюрихда бўлиб ўтган йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимига ташриф буюришмаган. Бунга сабаб сифатида, клубнинг “Атлетик”ка қарши Испания Кубоги 1/8 финали жавоб учрашувига яхшироқ тайёргарлик кўриши таъкидланган.

Фикрлар

Добавить комментарий