“Реал” ҳамда Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Висенте Дель Боске “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг клубнинг барча даврлардаги энг яхши ўйинчиси деб ўйламаслигини таъкидлади.

“Албатта, Роналду юқори савиядаги ўйинчи. Аммо, “Реал”да Раул ва Франциско Хенто каби футболчилар ўйнаган. Ҳар бир футболчи ўз даврига эга”, – дейди Дель Боске.

Добавить комментарий