Views:
0

“Барселона” ҳужумчиси Луис Суарес клуб раҳбарияти вақтни чўзмасдан жамоа ҳужумчиси Лионель Месси билан шартномани узайтириш ҳақида бош қотириши кераклигини айтди.

ОАВ уругвайлик ҳужумчи бу сўзлари билан клуб ижрочи директори Оскар Грауга мурожаат қилганини таъкидламоқда. Боиси, Грау бир неча кун аввал ўз интервьюсида клуб молиявий масалаларда шошилмасликни ва барчасини тарозига қўйиб ҳал қилиш кераклигини таъкидлаган эди. Таъкидлаш лозим, Оскар Грау клуб раҳбарияти айни дамдаги молиявий шароит сабаб, Месси билан шартномани узайтириш борасидаги масалада шошмаётганини билдирган эди.

“Раҳбарият барча нарсадан маъно қидирмасдан Месси билан шартномани узайтириш ҳақида ўйлаши керак. Гап жаҳоннинг энг яхши ўйинчиси ҳақида бормоқда”, – дейди Суарес.

Добавить комментарий