Уэльснинг “Суонси” клуби расмий сайти тарқатган хабарга кўра, Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси Клод Макелеле клуб мураббийлар штабидан ўрин олди.

43 ёшли мутахассис билан келишув 2016/17 йилги мавсум охирига қадар имзоланди. Сал олдин клубдан америкалик Боб Брэдли истеъфога чиққан ва унинг ўрнига “Бавария”да Карло Ачелоттига ёрдам бериб келаётган Пол Клемент тайинланганди.

Добавить комментарий