“Манчестер Юнайтед” шартномадаги банддан фойдаланагн ҳолда яримҳимоячи Маруан Феллайни билан келишувни 2018 йилнинг июнига қадар узайтирди.

Феллайни “қизил иблислар” сафига 2013 йилда “Эвертон”дан 27.5 миллион фунт эвазига ўтганди. Ўтган вақт давомида Маруан “Олд Траффорд”да мақтовдан кўра кўпроқ танқид эшитди.

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Жозе Моуриньо бошқаларнинг гап-сўзига қулоқ солмаяпти ва 29 ёшли бельгияликка ишонмоқда.

 

Фикр билдириш