Осиё футбол конфедерация президенти шайх Салмон бин Иброҳим Ал-Халифа ЖЧ-2026 иштирокчилари сони ошганидан кейин Осиёга бериладиган квота ҳам оширилиши кераклигини билдирди. Айни пайтда “сариқ қитъа”нинг мундиалдаги улуши 4,5 ўрин бўлиб, 4 жамоа тўғридан-тўғри, яна бири эса халқаро плей-офф ўйини орқали жаҳон чемпионатига чиқади.

“Биз Осиё катта континент сифатида айни пайтдаги квотасида кўра кўпроқ ўринга муносиб деб ҳисоблаймиз”, — дея шайх Салмондан иқтибос келтиради ESPN.

Фикр билдириш