“Манчестер Юнайтед” клубининг расмий сайти футбол клублари сайтлари ичида ташриф буюрувчилар сони бўйича етакчи экан.

8.6 миллион нафар мухлис бир ойда ушбу сайтга ташриф буюради. Кейинги ўринларни Англиянинг бошқа жамоалари “Арсенал” (8.5) ва “Ливерпуль” (7.7) эгаллади. Бешликни Испания грандлари – “Реал” (7.2) ва “Барселона” (6.3) тўлдирадилар.

Манчестернинг бошқа клуби “Манчестер Сити” ташрифчилари сони эса 1.7 миллион ташриф буюрувчи. Сайт 17-ўринни эгаллади.

Фикр билдириш